Британия аҳолиси мигрантлар ҳисобига сўнгги 50 йил ичида энг юқори даражада ўсди
Буюк Британия Миллий статистика бошқармаси (ONS) маълумотига кўра, 2022 йил июндан 2023 йил июнгача мамлакат аҳолиси соф миграция ҳисобига 1 фоизга ошди.
“Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил ўрталарида Буюк Британия аҳолиси сони 68,3 миллион кишини ташкил этган, бу 2022 йил ўрталарига нисбатан 1,0 фоизга кўп. Соф халқаро миграция аҳоли сонининг кўпайишида асосий омил бўлди”, — дейилади сайтда.
Аниқроқ айтганда, кўрсатилган даврда Бирлашган Қироллик аҳолиси 662,4 минг кишига ошди. Бу 1971 йилда рўйхатга олиш бошланганидан буён йиллик энг катта сон ва фоизли ўсиш ҳисобланади.
Буюк Британия учун асосий муаммолардан бири Ла-Манш бўғозини ҳаво тўлдирилган қайиқларда кесиб ўтувчи ноқонуний муҳожирлардир. Сўнгги йилларда уларнинг сони муттасил ошиб бормоқда.
Июл ойининг охирида мамлакатда муҳожирларга қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Бунга Саутпортдаги болалар рақс студиясига уюштирилган ҳужум сабаб бўлди. Жиноятчи мусулмон экани ҳақидаги хабарлар фонида полиция 17 ёшли ҳужумчи Буюк Британияда туғилганини таъкидлаб, “уйдирмалар ҳеч кимга фойда келтирмаслигини” айтди.
Намойишчилар, хусусан, муҳожирлар яшайдиган меҳмонхоналарга бир неча марта ҳужум қилган.
Апрел ойида Британия парламентининг юқори палатаси ҳукумат босими остида Британия ҳудудини ноқонуний кесиб ўтган мигрантларни Африканинг Руанда давлатига депортация қилиш ҳақидаги баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилганди.
Руандага ноқонуний мигрантларни депортация қилишни 2022 йилда Буюк Британиянинг ўша пайтдаги бош вазири Борис Жонсон таклиф қилган эди. Бу билан у Ла-Манш бўғози орқали ноқонуний мигрантларни ташиш бўйича бизнес моделни йўқ қилишни кўзлаган.
Мавзуга оид
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:48 / 20.12.2024
Россиядаги мигрантларнинг фарзандлари учун рус тили тести бепул бўлади
16:49 / 19.12.2024
Россиялик депутат мигрантлар учун виза жорий қилишни талаб этди
19:59 / 18.12.2024