Учта ҳудудда АҚШга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда АҚШга жўнатишини айтиб, фуқаролардан пул талаб қилган шахслар ушланди.
Республиканинг учта ҳудудида АҚШга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979, 1999 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқарога виза ҳужжатларини олиб бериш ҳамда Европа орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 32 минг доллар олган вақтларида ушланган.
Терговга қадар текширув давомида юқоридаги шахслардан бири ушбу мақсадда муқаддам 3 900 доллар олганлиги ҳам маълум бўлган.
Бухоро шаҳрида 1997 йилда туғилган, муқаддам 3 маротаба судланган шахс АҚШ элчихонасидан тегишли виза олиб, океан ортига ишга юбориш эвазига 32 ёшли ҳамшаҳаридан 40 минг доллари талаб қилган. У сўралган пулдан 30 минг долларини олган вақтида қўлга олинган.
Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1989 ва 1995 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Португалия-Гватемала-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 23 минг доллар талаб қилишиб, олдиндан 10 минг доллар олганда ушланган.
Бошқа ҳолатда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Испания-Гондурас-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган. У келишилган пулнинг 10 минг долларини олган вақтида ушланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Самарқанд ва Тошкентда фуқароларни катта пул эвазига АҚШ, Франция ва Канада давлатларига юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинганди.
Мавзуга оид
09:50
АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр
08:50
АҚШ: КХДРнинг 8 мингга яқин аскари Украинада жанг қилишга тайёр
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
22:23 / 30.10.2024