Жамият | 12:39 / 12.07.2015
31695
1 дақиқада ўқилади
Актриса Шаҳзода Муҳамедова уни "ўйнаш" деб айблаган шоу бизнес сайтини судга берди
Актриса Шаҳзода Муҳамедова уни “ўйнаш” дея айблаган shok.uz cайтини судга берди.
“Даракчи” нашри билдиришича, шоу бизнес сайти “Актрисанинг ажрашган эрига банкир билан юрган бошқа актриса ўйнаш бўлиб олди” сарлавҳали мақола эълон қилган.
Мақолада гарчи Ш.Муҳамедованинг номи тилга олинмаган бўлса-да, аммо айнан актрисага тегишли ишоралар билан фикр билдирилган.
“Яна туҳмат, яна миш-миш… Аввалига бир актёрга, сўнг ёши каттароқ бир банк ходимига тенглаштирди. shok.uz cайти нафақат мени, балки бошқа ҳамкасбларимни ҳам ғийбат қилиб, обрўйини тўкиб келаётгани учун жавоб беради!” дейди Ш.Муҳамедова.