Жамият | 13:03 / 21.07.2015
4200
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ОИТСга чалинган аёллардан соғлом болаларнинг туғилиши 98-99 фоизга етди
Ўзбекистонда ОИТСга чалинган ҳомиладор аёллардан соғлом болаларнинг туғилиши 98-99 фоизга етди. Бу ҳақда ОИТСга қарши кураш республика маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди Ғулом Ражабов маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, бу ОИВ вирусининг онадан болага ўтишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар натижаси бўлди.
“Ҳар йили 600 минг ҳомиладор аёл текширувдан ўтади. Касаллик аниқланган тақдирда улар акслиретровирус препаратлари билан даволанади. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш учун ҳар йили 25 минг маъруза ва суҳбатлар, 800 учрашувлар, 200 теле ва радиочиқишлар амалга оширилади. Фуқароларнинг ОИВ-инфекция борасидаги хабардорлик даражаси 65.5 фоиздан 85 фоизга ошди”, – деди мутахассис.