Жаҳон | 09:54 / 04.05.2015
1473
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Москвада бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади

image94642 Kun.uz: Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бу лавозимга қайта сайлангандан сўнг биринчи расмий сафарини Россияга уюштиради. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизматига таянган ҳолда маълумот бермоқда. “8 май куни давлат раҳбари МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида, шунингдек, Олий Евросиё иқтисодий кенгашида иштирок этиш учун Москва шаҳрига учади. 9 май куни Қозоғистон президенти Москва шаҳрида Ғалаба Кунига бағишлаб ўтказиладиган байрам тадбирларида иштирок этади”, - дейилади хабарномада. xab-2
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш