Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:04 / 05.05.2015
1826
1 дақиқада ўқилади
Линдси Вонн 2018 йилда Пхенчханда ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинлари элчиси бўлади
Kun.uz: Америкалик машҳур чанғичи ва олимпия ўйинлари ғолиби Линдси Вонн 2018 йилда Пхенчханда ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинлари элчилигига тайинланади. Insidethegames порталининг маълум қилишича, бу 6 май куни Сеулда ўтказиладиган маросимда эълон қилинади.
30 ёшли Вонн Пхенчхан-2018 нинг фахрий элчилигига тайинланадиган биринчи чет эллик спортчи бўлади.
Айни пайтда у 2016 йилда Лиллехаммерда ўтказиладиган ўсмирлар Олимпия ўйинларининг халқаро элчиси ҳисобланади.
Бундан ташқари, Корея тоғ-чанғи уюшмаси АҚШ тоғ-чанғи спорти ва сноубординг уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзолаши айтилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш