Спорт | 15:08 / 05.05.2015
2785
1 дақиқада ўқилади

"Насаф" Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Ал-Аҳли" клубини қабул қилади

Фабрика Форматов2566912_big-lnd Kun.uz: 5 май куни Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида сўнгги 6-тур учрашувларига старт берилади. Тўртта гуруҳда ўйинлар давом эттирилади. Жумладан, "D" гуруҳида Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида "Ал-Аҳли" клубини қабул қилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари камида дуранг ўйнашлари керак бўлади. Акс ҳолда, плей-оффга чиқиш масаласи нариги жуфтлик натижасига боғлиқ бўлиб қолади. Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси эса, сафарда "Фулад" меҳмони бўлади. Вадим Абрамов шогирдлари кейинги босқичга чиқиш имкониятларидан маҳрум бўлиб улгуришган. Тошкентнинг яна икки жамоаси "Пахтакор" ва "Бунёдкор" эса эртага ўз рақибларига қарши майдонга чиқишади. xab-
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш