Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:19 / 05.05.2015
2466
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йорк штати сенати бошлиғи ва унинг ўғли коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинди
Kun.uz: Нью-Йорк штати сенати раҳбари Дин Скелос ва унинг ўғли Адам товламачилик, фирибгарлик ва порахўрликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.
67 ёшли сиёсатчи ва унинг 32 ёшли ўғли Нью-Йорк шаҳридаги қурилиш компанияси ва Аризонадаги бошқа бир компаниядан жами 220 минг доллар миқдоридаги пора олгани шубҳа қилинмоқда.
Қайд қилинишича, Адам Скелос ўзининг юқори лавозимли отаси номи билан иш юритиб, ушбу жиноятни амалга оширган.
Гумонланувчиларнинг адвокатлари барчаси суд жараёнида ҳал бўлишини маълум қилишган.
Амалдорнинг ўз лавозимидан истеъфога чиққани бўйича аниқлик киритилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш