Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:48 / 05.05.2015
2575
1 дақиқада ўқилади
Россия Непалдан 36 кишини эвакуация қилди
Kun.uz: Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли Ан-148 самолёти Непал пойтахти Катмандудан Москвага учди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, унинг бортида 36 киши бор. Улар орасида, Россия фуқароларидан ташқари, бир нафардан беларуслик ва непаллик бор.
Ан-148 Москвадан 1 май куни учиб чиққан эди. Йўлда у Туркманистон ва Ҳиндистонга қўниб ўтди.
Охирги маълумотларга қараганда, Непалдаги табиий офат оқибатида 7250 киши ҳалок бўлган, 14 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, деб хабар беради New Indian Express нашри.
29 апрель куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли Ил-76 самолёти Катмандудан 128 кишини олиб кетган эди: улар орасида Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Исроил, Латвия ва Украина фуқаролари бор эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш