Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:20 / 06.05.2015
985
1 дақиқада ўқилади
Чехиядаги футбол жамоаси ўз футболчиларини ёлғонни аниқловчи детекторда текширади
Чехиянинг "Баник Мост" жамоаси ўз футболчиларини ёлғон детекторидан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Жамоа раҳбарияти баъзи футболчиларининг келишилган учрашувлар ўтказганидан шубҳаланаётгани учун шундай қарорга келган. Жамоа охирги 9 ўйинда узлуксиз равишда мағлуб бўлди ва раҳбарлар ўйинлар футболчилар томонидан сотиб юборилганини тахмин қилмоқда.
Профессионал футболчилар уюшмаси бу қарорни танқид қилиб чиқди. Бу ташкилот жамоа раҳбарияти футболчиларга туҳмат қилаётганини таъкидламоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш