Жаҳон | 09:20 / 09.05.2015
2546
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 3.8 магнитудали ер қимирлаши қайд қилинди

9 май куни Қозоғистоннинг жануби-шарқида 3.8 магнитудали ер қимирлаши қайд қилинди. Бу ҳақдаги ахборот Қозоғистон сейсмология хизматининг расмий сайтида эълон қилинди.
Зилзила эпицентри Олма-Ота шаҳридан 88 км шарқда жойлашган. Зилзила чуқурлиги – 10 км.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш