Ўзбекистон | 14:55 / 11.05.2015
6562
1 дақиқада ўқилади

Себзордаги янги кўприқ қачон очилади?

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларини боғлаб турувчи янги кўприк қурилаётгани ҳақида кўп маротаба маълумот бериб ўтилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 май куни «Мотамсаро она» ҳайкали яқинида журналистлар билан ўтказган суҳбати чоғида тез орада мазкур янги эстакаданинг очилиш маросими бўлиб ўтишини маълум қилган.

«Письма о Ташкенте» нашрининг ёзишича, ҳозирда кўприкнинг пастки қисмидаги автойўл, пиёдалар учун мўлжалланган ерусти ва ерости йўли ишламоқда. Фақатгина кўприк ёпиқ ҳолатда турибди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш