Спорт | 15:24 / 11.05.2015
1355
1 дақиқада ўқилади

Хосеп Гвардиола "Бавария"да қолишини таъкидлади

"Бавария" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи эмаслигини маълум қилди.

"Жамоада қолишимни 200 миллион марта такрорладим. Ҳеч қаерга кетмайман, гап тамом. Менда ҳали мюнхенликлар билан яна бир йиллик шартнома мавжуд. Кейинги мавсумда ҳам шу ерда бўламан", деб маълум қилди Гвардиола.

Бироз олдинроқ, Гвардиола "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш