Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кака Мессини даҳо, Роналдуни эса мукаммал футболчи деб атади
АҚШ чемпионатида иштирок этувчи "Орландо Сити" клубининг яримҳимоячиси Кака "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан таққослаб кўрди.
"Месси - даҳо. Криштиану Роналду эса замонавий футболнинг намунаси - рамзи. Якунда энг яхши деб, жамоавий натижа ва кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Акс ҳолда "Олтин тўп"ни иккита қилиш керак бўлади.
Менга Криштиану Роналду жуда ёқади. Чунки у универсал футболчи, у икки оёқ ҳамда бош билан бир хил даражада ўйнайди. У ҳамма нарсани билади.
Уни дўст сифатида ҳам ҳурмат қиламан", - дейди Кака.