Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров ички ишлар бошқармасининг бошлиғи ва 17 ёшли қизнинг тўйига барчани таклиф қилмоқда
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Ножай-Юрт тумани ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Нажуд Гучигов ва 17 ёшли чечен қизи Хади Гойлабиеванинг тўйига барчани таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Қодиров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
“Шундай қилиб, 16 май куни 16:45 да Грозний шаҳридаги ФҲДЁда Нажуд ва Луизанинг никоҳдан ўтиш маросими бўлиб ўтади. Барчани тўйга таклиф қилиб қоламан!”, деб ёзади у.
Чеченистон раҳбари бунда шариат ва Россия қонунларига тўлиқ амал қилинаётганини айтган. Бундан ташқари, Қодиров бўлғуси эр-хотиннинг шахсий ҳаётига аралашаётган одамларга нисбатан судга даъво аризалари тайёрланаётганини қўшимча қилиб ўтди.
Аввалроқ ОАВларда Қодиров Нажуд Гучиговга 17 ёшли Хади Гойлабиевани унинг ихтиёрига қарши хотинликка олишга рухсат бергани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган эди. Болалар омбудсмени Павел Астахов балоғатга етмаган қизнинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги маълумот ўз тасдиғини топмаганини айтган.