Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:23 / 17.05.2015
1930
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон пойтахтидаги аэропортда миналаштирилган автомобил портлади
Миналаштирилган автомобил Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида жойлашган аэропорт яқинида портлатилган. Ҳодиса қурбонлари тўғрисида маълумотлар берилмаган.
Полиция матбуот котиби Эбадулла Каримининг Рейтер агентлигига берган хабарига кўра, худкуш-террорист автомобилни Қобул аэропорти яқинида жойлашган НАТОнинг ҳарбий объекти томон ҳаракатлантирган. Айни пайтда воқеа жойи полициячилар томонидан ўраб олинган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш