Жаҳон | 19:16 / 17.05.2015
3494
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг махсус вазифаларни бажарувчи аскарлари Сурияда ИШИДнинг 4 нафар етакчисини йўқ қилди

16 майда АҚШнинг Ироқда жойлашган махсус вазифаларни бажарувчи аскарлари томонидан Сурияда ўтказилган қуруқликдаги операцияда ИШИДнинг 32 жангариси, жумладан 4 нафар етакчиси йўқ қилинди.

Улар орасида ИШИД мудофаа вазири ўринбосари, нефтга жавоб берувчи етакчиси Абу ас-Сайаф, алоқа масалалари бўйича раҳбари бўлган. Бу ҳақда Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши хабар берди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш