Жаҳон | 11:43 / 17.05.2015
1393
1 дақиқада ўқилади

Германияда поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Германиянинг Иббенбюрен шаҳрида темирйўл кесишмасида поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасида яна 20 киши жароҳат олди. Улардан 3 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, поездда одам кўп бўлиб, деярли бўш жой бўлмаган. Юк машинаси ҳайдовчисига ҳеч нарса қилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш