Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:45 / 17.05.2015
2118
1 дақиқада ўқилади
Испанияда томошадан қочиб кетган буқа 11 кишини яралади
Испаниянинг Талавера-де-ла-Рейна шаҳрида 11 киши буқа ҳужумидан яраланди. Майдонда томоша учун чиқарилган буқа қочиб кетиб, шаҳар кўчалари бўйлаб ўтган-кетганларга ҳужум қилган. Оқибатда 11 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохоналарга етказилди. Яраланганлар орасида 9 ёшли бола ҳам бўлган.
Буқани фақатгина полициячилар тўхтатиб қололдилар, улар патруль автомобилида буқани ўласи қилиб босиб кетди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш