Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:23 / 17.05.2015
2000
1 дақиқада ўқилади
Туркия Мудофаа вазирлиги Сурияга тегишли вертолёт уриб туширилганини тасдиқлади
Туркия Мудофаа вазири Исмет Йилмаз мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан сурияликлар вертолёти уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бунда Сурия вертолёти тақиқланган ҳудудга киргани сабаб бўлган.
Туркия ҲҲК иккита ракета учирган. Вертолётнинг Сурия ҳудудига қулагани хабар берилмоқда.
Ҳаво кемаси тури ҳақида маълумот берилганича йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш