Ўзбекистон | 09:13 / 18.05.2015
4770
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда давлат сирлари бўйича қонунчиликка ўзгартишлар киритилади

Ўзбекистон ҳукумати “Давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа давлат сирлари қонунчилигини такомиллаштириш ва давлат сирларини аниқлаш, уларни ҳимоя қилиш ва жамоатчиликка маълум қилиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Жорий йилнинг ноябрь ойига қадар Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда қонун лойиҳаси бўйича таклиф киритиши керак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш