Иқтисодиёт | 03:08 / 19.05.2015
2563
1 дақиқада ўқилади

Америкалик миллиардер Apple нинг акциялари 240 долларгача ўсишини тахмин қилмоқда

Forbes нинг энг бой одамлар рўйхатида 25-ўринни эгаллаётган америкалик инвестор Карл Айкан Apple корпорациясининг акциялари йил охирига келиб 240 долларгача кўтарилиб, 86 фоизлик ўсишни намоён қилиши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳозирда Apple акциялари NASDAQ да 130,27 доллар нархда сотилмоқда.