Спорт | 16:31 / 19.05.2015
2200
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Паралимпиячилари Жаҳон ўйинларида жами 12та медални қўлга киритишди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри бўлиб ўтган жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасидаги жаҳон ўйинларида ўзбекистонлик паралимпиячилар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Энг кўп медални сузиш бўйича Дмитрий Хорлин терма жамоага ҳисобига келтирди. У 200 ва 400 метрга сузишда олтин, 100 метрга сузишда эса бронза медалини қўлга киритди.