Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари янги рангларда таклиф қилинмоқда
Samsung Electronics компанияси Galaxy S6 ва S6 Edge флагман смартфонларини янги рангларда таклиф қилмоқда, қурилмалар яқин орада сотувга чиқарилади.
Galaxy S6 ва Galaxy S6 смартфонлари март ойининг биринчи кунларида Mobile World Congress 2015 кўргазмасида илк бор намойиш қилинган эди. Қурилмалар Quad HD (2560 × 1440 нуқта) форматига эга 5,1 дюймли Super AMOLED экранига эга, бунда Galaxy S6 Edge нинг дисплейи корпусининг ён томонларига тушиб туради. Смартфон 64 битли Exynos 7420 процессори, 3 Гб тезкор хотира, 5 ва 16 Мпли камералар, Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac ва Bluetooth 4.1 симсиз алоқа адаптерлари ҳамда NFC модули билан жиҳозланган.
Маълум қилинишича, смартфон эндиликда аввал ишлаб чиқарилган White Pearl, Black Sapphire ва Gold Platinum рангларига қўшимча равишда Blue Topaz ва Green Emerald рангларида ҳам ишлаб чиқарилади. Бунда Blue Topaz кўк ранги фақат Galaxy S6 да, Green Emerald яшил ранги эса Galaxy S6 Edge да қўлланади.
Иккала қурилмани ҳам 32, 64 ва 128 Гб ички ўрнатилган флеш-хотирага эга модификацияларда сотиб олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Ғазо босиб олинмоқда: Исроил ким билан урушяпти ўзи?
Жаҳон | 23:00 / 16.09.2025
Кузнинг илк салқин ҳафтаси – айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Жамият | 22:17 / 15.09.2025
Телефонга қарам бўлган бола миясининг ривожланиши сусаяди – мутахассис
Соғлом ҳаёт | 22:12 / 15.09.2025
Исроилнинг Қатарга ҳужуми: бу Туркияга сигналми?
Жаҳон | 20:55 / 15.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Албания парламентида биринчи сунъий интеллект — вазир нутқ қилди
Фан-техника | 23:51 / 18.09.2025
-
КХДР Россиядан атом сувости кемалари технологиясини олди – ОАВ
Жаҳон | 23:08 / 18.09.2025
-
Жазоланган чиптасиз йўловчилар, кўчада “исмли давлат рақами” ва камбағал оилаларга бепул дори – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:41 / 18.09.2025
-
Шавкат Мирзиёев БМТ 80 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашади
Ўзбекистон | 22:17 / 18.09.2025