Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:23 / 19.05.2015
2825
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда заргарлик буюмлари ва 5 минг доллар пулни ўғирлаб кетган жиноятчи қўлга олинди
Тошкентда заргарлик буюмлари ва 5 минг доллар пулни ўғирлаб кетган жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Постда” газетасида келтирилишича, Олмазор туманида яшовчи С. Саиднуриддин Учтепа тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У номаълум шахс уйига кириб, 14 турдаги заргарлик буюмлари ва 4 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи М. Ўктам содир этгани аниқланган. Жиноятчи қўлга олиниб, жазога тортилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш