Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:58 / 21.05.2015
2613
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон молия вазирлиги мутахассислари Халқаро валюта жамғармаси семинарида иштирок этди
2015 йилнинг 4-15 май кунлари Ўзбекистон молия вазирлиги мутахассислари Халқаро валюта жамғармаси томонидан Бирлашган Вена институтида (Австрия) ўтказилган “Макроиқтисодий бошқарув ва фискал сиёсат” мавзуидаги семинарда иштирок этди.
Тадбирда Европа ва Марказий Осиёнинг 16 давлатидан ташриф буюрган 30 тингловчи иштирок этди.
Тадбир давомида давлат харажатлари, давлат харажатларини ислоҳ қилиш стратегияси, солиқ сиёсати принциплари ва аҳамияти, молиявий инқирозларнинг бюджет томонлари сингари масалалар муҳокама қилинди.