Жаҳон | 16:06 / 21.05.2015
3023
1 дақиқада ўқилади

Япония Москвадаги тирбандликларга қарши курашиш учун Россияга ёрдам беради

Япония Россия томонига ҳудудлардаги машиналарнинг тирбандликларга қарши курашиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр. Бу ҳақда Япония давлат ерлари, инфраструктуралар, транспорт ва туризм вазири ўринбосари Мотои Сасаки Россия-Япония форуми жараёнида маълум қилди, дея ёзади ТАСС нашри.

«Япония транзит йўналишларни лойиҳалаш бўйича катта тажрибага эга бу тажрибаларини Россия билан ўртоқлашишга тайёр. Бу орқали Москвадаги жуда улкан тирбандлик муаммоларини бартараф этиш мумкин бўлади», дейди Сасаки.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Япония «Ботаника боғи» метро бекатини лойиҳалаш билан шуғулланмоқда».

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш