Иқтисодиёт | 21:07 / 23.05.2015
8374
2 дақиқада ўқилади

Сомалидаги пул бозори

XABARDOR.UZАгар пулни курак билан йиғиштириб олиш шунчаки турғун ибора деб ўйласангиз, Сомалидаги пул бозорига ташриф буюришингизни тавсия қиламиз: у ерда одамлар ҳар куни шу иш билан банд. Шунга қарамай, уларни бой деб бўлмайди. Негаки сон ҳар доим ҳам сифатни англатмайди.

Қуйида Сомалининг Харгейса шаҳридаги пул бозоридан фотосуратлар келтирилган. Бу ерда пул сотилади.

1. Гап шундаки, Сомалининг 9 минг шиллинги атиги 1 АҚШ долларини ташкил қилади.

2. Бу, албатта, норасмий, “қора” курс баҳоларидир.

3. Шу боис бу ерда пуллар араваларда ташилади, саватларда, қопларда сақланади, ёки шунчаки ерга уюм-уюм қилиб тўкиб қўйилади.

4. Бу ерда банкоматлар, банклар, молиявий идолар йўқ – ҳаммаси қўлда, ўзаро ишонч асосида амалга оширилади.

5. Овқат сотиб олиш учун сомалиликлар бир тўрва пул кўтариб юришга мажбур бўлишади.

6. Сомали ҳанузгача дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.

7. Бу ердаги энг қадрли валюта туядир. Туянг қанча кўп бўлса, шунча бойсан.

8. Бозорга одатда бир қоп пул олиб боришади.