Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎФФ Ўзбекистон U-20 ўйини ҳақида нотўғри маълумот бергани учун узр сўради
Бундан бир оз аввал ЎФФ расмий твиттери орқали Янги Зеландияда бўлғуси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Панама ёшларига қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Ушбу маълумот нотўғри бўлиб чиқди. ЎФФ расмий твиттери ўз хатоси учун узр сўраб, қуйидагиларни маълум қилди:
“Техник муаммо сабаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Панамага қарши ўйинда мағлубиятга учраганлиги ҳақидаги хабарни эътиборсиз қолдирасиз. Янги Зеландиядан алоқага чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабига кўра, ўйин 2-2 ҳисобидаги дуранг билан якун топган. Шу муносабат билан 1-2 ҳисобидаги мағлубият ҳақида ёзилган твитни инобатга олмайсиз. Ноқулайлик учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.