Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ИИВ шиалар масжидидаги теракт ижрочисининг шахсини аниқлади
22 май куни Саудия Арабистони ҳудудидаги шиалар масжидида жума намози вақтида ўзини портлатиб юборган террорчининг шахси аниқланди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берган.
"Текширувлар давомида 22 май куни Эл-Катиф вилоятидаги Эл-Кодейх туманида жойлашган имом Али номидаги шиалар масжидида ўзини портлатиб юборган жангарилар вакилининг кимлиги аниқланди. У Солиҳ ибн Абдул Раҳмон ал-Кашами исмли ёш талаба бўлган", дейлади хабарда.
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича бу йигит "ИШИД" билан ҳамкорлик қилишда гумонланиб, қидирувда бўлган.