Жаҳон | 21:22 / 24.05.2015
3539
1 дақиқада ўқилади

Жо Байден нутқи давомида АҚШ Ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари ухлаб қолишди

АҚШ вице-президенти Жо Байден АҚШ Ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари олдида нутқ сўзлаётган пайтда битирувчилардан аксарияти ухлаб қолган. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

“Вице-президент бугун Ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари олдида нутқ сўзлади, бироқ ҳамма ҳам унга эътибор бермади”, деб ёзмоқда газета.

Фотосураткашлар нутқ давомида ухлаб қолган бир неча нафар битирувчини суратга олишга муваффақ бўлишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш