Жаҳон | 12:35 / 25.05.2015
1644
1 дақиқада ўқилади

Финляндияда вазирлар сони қисқартирилади

Финляндияда шакллантирилаётган янги ҳукуматда вазирлар сони камроқ бўлади. Бу ҳақда “Асл финнлар” партияси раҳбари Тимо Сойни Yle нашрига маълум қилди.
Айни пайтда Финляндия ҳукумат тизимида 17 вазирлик бор. Сойнининг таъкидлашича, тез кунда уларнинг айримлари бирлаштирилади ва шу тариқа вазирликлар сони қисқартирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш