Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:48 / 25.05.2015
1262
1 дақиқада ўқилади
Маурицио Писточчи: "Эмери “Милан”га мураббийлик қилади”
Таниқли италиялик журналист ва шарҳловчи, Sport Mediaset’нинг эксперти Маурицио Писточчи “Севилья” бош мураббийи Унаи Эмерининг “Милан”га мураббийлик қилишини айтмоқда.
“Менинг манбаларимга кўра, (Зеедорфнинг “Милан”га мураббий этиб тайинланишини ярим йил аввал ҳамда Манчинининг “Интер”га қайтишини айтган манба), Унаи Эмери “Милан” билан келишиб олган”, деб ёзмоқда Писточчи ўзининг твиттердаги блогида.
Аввалроқ “Милан”га Карло Анчелотти мураббийлик қилиши маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш