Жаҳон | 08:29 / 25.05.2015
5380
1 дақиқада ўқилади

Пальмирада ИШИД 217 кишини қатл қилди

ИШИД жангарилари Суриянинг Пальмира шаҳрида яқинида 217 кишини қатл қилди. Бу ҳақда Agence France Presse агентлигининг Твиттердаги саҳифаси орқали маълум бўлди.
Айтилишича, қатл қилинганларнинг 67 нафари оддий фуқаролар, уларнинг 14 нафари болалар ва 12 нафари аёллардир.
Шунингдек, 150 нафар кўнгилли аскарлар қатл қилинган. Уларнинг кўпчилиги отиб ташланган, бир қисми пичоқлар ва қиличлар билан ўлдирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш