Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:52 / 26.05.2015
3022
1 дақиқада ўқилади
“Вест Хэм” фэйр-плей рейтинги бўйича Европа Лигасига йўлланма олди
Лондоннинг “Вест Хэм” футбол клуби кейинги мавсумда Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Аввалроқ Англияга УЕФАнинг ушбу мусобақасида қўшимча ўрин берилди, чунки мамлакат фэйр-плей рейтингида юқори ўринни эгаллади.
“Вест Хэм” ўз навбатида мавсум якунларига кўра Англия фэйр-плей рейтингида биринчи ўринни эгаллади ва шу муносабат билан ушбу ҳуқуқни қўлга киритди.
“Вест Хэм” Англия чемпионатини 12-ўринда якунлади.