Жамият | 21:52 / 26.05.2015
11671
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги ҳалокатли иссиқлик

Бир ҳафтадан бери Ҳиндистоннинг жанубий штатларида ғайритабиий даражада иссиқ ҳаво ҳукм сурмоқда. Бугун ҳарорат 48 даражага кўтарилгани маълум бўлди. Охирги марта бундай ҳарорат 60 йил муқаддам қайд қилинган эди.

Иссиқлик уриши натижасида 551 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Жанубий штатлар расмийлари фуқароларга имкон қадар уйдан чиқмасликни тавсия қилмоқда.

Интернетда Ҳиндистоннинг турли чеккаларида олинган суратлар тарқалди. Уларда ҳиндлар иссиқликдан қандай сақланаётганликлари, шаҳарларда ҳукм сураётган вазият акс этган.

1. Ҳиндистон пойтахти қум бўрони остида қолди. Нью-Деҳлидаги шамол тезлиги 80 км/соатни ташкил қилди. Ҳавога кўтарилган қум одамларнинг нафас олишини қийинлаштириб қўйди.

2. Баоли – зинасимон қудуқ тури. Улар қурғоқчил туманларда иссиқ фаслларда аҳолини ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш мақсадида қурилади. Уларнинг чуқурлиги 30 м га етади. Иссиқликдан сақланиш учун ҳиндлар мана шундай баолиларга тушиб олмоқда.

3. Бозорга муз палахсалари юборилмоқда.

4. Нью-Деҳлида қум бўрони остида қолган жўҳори сотувчиси.

5. Брахмапутра Гангнинг чап ирмоғи бўлиб, Жанубий Осиёдаги энг йирик сув артерияси ҳисобланади. Ҳиндистондан бошланган дарё Хитой ва Бангладешдан ҳам ўтади.

6. Болалар Нью-Деҳлининг диққатга сазовор жойларидан бири бўлмиш Ҳиндистон Дарвозалари олдида чўмилмоқда. Монумент 1931 йили инглиз-афғон ва Биринчи Жаҳон урушларида ҳалок бўлган ҳинд аскарлари шарафига бунёд этилган.

7. Ҳиндистонда сув танқислиги мавжуд. Ҳароратнинг кўтарилиш вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

8. Иссиқликнинг биринчи кунларида ўнлаб одамлар қуёш уришидан ҳалок бўлди.

9. Ҳарорат 48 даражага етди. Одатда бу ойларда ҳарорат 5-7 даражага пастроқ бўлар эди.

10. Рикша ҳайдовчилари.

11. Кокос сотувчиси дарахт соясида дам олмоқда.

12. Ҳарорат айниқса қишлоқ аҳолисига қаттиқ таъсир ўтказмоқда.

13. Филбоқар жониворни мамлакат ғарбидаги Сабармати дарёсида чўмилтирмоқда.