Технология | 21:22 / 27.05.2015
5004
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик миллиардер ўғли ўзининг итига 800 фунт стерлинг турадиган бир жуфт Apple соати совға қилди

Хитойлик миллиардер ўғли ўзининг ити учун ҳар бири 800 фунт стерлинг турадиган бир жуфт Apple соати сотиб олди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Хаска зотига мансуб ушбу итнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида унинг олди оёқларига соатлар тақиб қўйилган ҳолдаги расми чоп этилди.

“Хаха, менда янги соат бор! Мен, албатта, 4 та оёғим борлиги учун 4 та соат тақиб юришим керак эди, бироқ унда ҳаддан ташқари оширворган бўлардим”, деб ҳазиломуз хабар қолдирилди итнинг саҳифасида.

Ит эгаси отасининг бойлиги 25 млрд долларга баҳоланини айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш