Спорт | 07:25 / 28.05.2015
5145
1 дақиқада ўқилади

“Днепр” футболчиси Европа Лигаси финали вақтида ҳушидан кетиб қолди

“Днепр” футболчиси Лейте Матеус “Севилья”га қарши ўтган Европа Лигаси финалининг 87-дақиқасида ҳушидан кетиб қолди.

Матеус “Севилья” ўйинчиси Тремулинас билан тўқнашиб кетгандан кейин, майдонга йиқилиб тушди. Майдонга шифокорлар чиққач, футболчини шифохонага олиб кетишга қарор қилинди.