Спорт | 23:20 / 28.05.2015
2898
1 дақиқада ўқилади

Райан Бабел Бенитеснинг “Реал”га ўтиши эҳтимоли борасида фикрини билдириб ўтди

Голландиялик футболчи Райан Бабел Рафаэль Бенитеснинг Мадриднинг “Реал” футбол жамоасига ўтиши эҳтимоли борасида изоҳ бериб ўтди.

“Бенитес “Реал”га ўтади? Роналдудан ажойиб ҳимоячи шакллантиради”, – деб ёзди Бабел твиттердаги блогида.

Бабел ўз пайтида “Ливерпул”да Бенитес қўл остида тўп сурган.