Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:35 / 28.05.2015
3029
1 дақиқада ўқилади
Венесуэла нефть қазиб олишни 2 баробар ошириш учун Россия билан 14 млрд долларлик сармоявий келишув тузди
Венесуэла ҳукумати Россия билан нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича 14 млрд долларлик сармоявий битим тузди. Бу битим орқали яқин йилларда мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажмини икки баробар кўпайтириш кўзда тутилади.
Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро "Роснефти" раҳбари Виктор Сечин билан учрашувдан кейин ўтказилаган матбуот анжумани вақтида маълум қилган.
Мадуронинг қайд этишича, бу лойиҳа орқали Ориноко дарёси ҳавзасидаги нефть ўзлаштирилади.