Спорт | 23:35 / 29.05.2015
3444
1 дақиқада ўқилади

ФИФА вице-президенти – Иордания шаҳзодаси унга овоз берган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди

ФИФА президенти лавозимига сайловларнинг иккинчи босқичида иштирок этишдан бош тортган ФИФА вице-президенти, Иордания шаҳзодаси Али ибн Ал-Ҳусайн ушбу сайловларда уни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдиришини айтди.

“Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман. Бу жуда ажойиб тажриба бўлди. Менга овоз бериш учун етарлича даражада жасурлик кўрсатган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман”, деб айтди Ал-Ҳусайн.