Жаҳон | 21:04 / 29.05.2015
1514
1 дақиқада ўқилади

Германия Украинага 500 млн евро кредит беради

Германия Украинага 500 млн евро ҳажмидаги кредит линиясини очиб беришга қарор қилди. Бу “112 Украина” телеканали орқали маълум қилинди.


Телеканалнинг хабар қилишича, тегишли баёнотлар брифинг чоғида Германия ТИВ раҳбари Франк Вальтер Штайнмайер ва Украина бош вазири Арсений Яценюк томонидан берилган.
Яценюк ушбу пуллар уйларни иситиш ва аҳолига маиший хизмат ҳақини тўлашни енгиллиштиришга сарфланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш