Жаҳон | 10:09 / 29.05.2015
6048
1 дақиқада ўқилади

Жефф Ратке Путиннинг АҚШни бошқа ҳудуддаги ишларга аралашишда айблашига эътироз билдирди

АҚШ давлат департаменти вакили Жефф Ратке Россия президенти Владимир Путинннинг АҚШ ўз ҳудудидан ташқаридаги ишларга аралашаётгани ҳақидаги фикрига қўшилмаслигини билдирди.

28 май куни Путин АҚШ Адлия вазирлигининг ФИФА тизимидаги амалдорларга порахўрлик бўйича айблов қўйиши - бошқа мамлакатларнинг ишларига аралашиш эканини айтганди.

"Бу тўғри эмас. Биз бундай иш қилмадик ва бундан кейин ҳам бундай иш қилмаймиз", дейди Ратке.