Жамият | 14:40 / 30.05.2015
3118
1 дақиқада ўқилади

Москвада бир кечада бир ойлик ёғингарчилик меъёри бажарилди

Москвада жумадан шанбага ўтар кечаси бўлган кучли ёғингарчилик бир ойлик меъёрга тенг бўлди. Бу ҳақда Москва Метеобюросига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Марказий метеостанцияда 53 мм ёғингарчилик қайд қилинган. Бир ойлик меъёр эса 51 мм га тенг.
Энг кучли ёғингарчилик шаҳар марказида қайд қилинди – Балчуг кўчасида 58 мм ёғингарчилик қайд қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш