Спорт | 16:29 / 31.05.2015
3595
1 дақиқада ўқилади

Иньеста жароҳат туфайли Чемпионлар Лигаси финалида иштирок эта олмаслиги мумкин

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Испания Кубогида “Атлетик”ка қарши ўтказилган учрашувда (3:1) жароҳат олди.
31 ёшли футболчи болдиридан жароҳат олиб, ўйинни давом эттиролмади ва 55-дақиқада унинг ўрнини майдонда Хави эгаллади.
Айни пайтда Иньеста тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Унинг Чемпионлар Лигаси финалида “Ювентус”га қарши майдонга чиқиш шубҳа остида