Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:36 / 01.06.2015
2242
1 дақиқада ўқилади
Жон Керри C-17 ҳарбий-транспорти самолётида Бостонга даволаш учун етказилади
Велосипедда учиш пайтида йиқилиб сон суягини синдириб олган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женева университети госпиталидан C-17 ҳарбий-транспорт самолётида Бостонга етказилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби маълум қилди.
Аввалроқ Жон Керри госпиталда шифокорлар назоратида кечасига қолиши айтилган эди. Керри кечки пайт АҚШга жўнаб кетишни режалаштирган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш