Жаҳон | 15:48 / 01.06.2015
2228
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда олтин асосга эга қимматбаҳо қоғозлар сотувга чиқарилади

Жорий йилда Қирғизистонда олтин асосга эга қимматбаҳо қоғозлар сотувга чиқарилади. Бу ҳақда молия бозорини назорат қилиш давлат хизмати раиси Санжар Муқамбетовга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.
“Қонунчилик босқичидан ўтиб олдик. Энди қарор лойиҳаси тасдиқлаш учун киритилган, жорий йилда биз олтин сертификатларни, яъни, олтин асосга эга қимматбаҳо қоғозлар сотувга чиқарамиз”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Унинг таъкидлашича, олтин сертификатларни, олтин қуймалари сингари, сотиб олиш, тасарруф қилиш ва сотиш мумкин бўлади. Бунинг учун Қирғизистон фонд биржаси майдон бўлиб хизмат қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш