Жамият | 22:20 / 02.06.2015
3514
1 дақиқада ўқилади

Туладаги хунрезликда омон қолган бола тергов томонидан сўроқ қилинмоқда

Россия тергов идоралари Тулада оммавий қотилликнинг гувоҳи бўлган болани сўроқ қилишни бошлади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Тиббий ходимлар боланинг соғлиғини ўртача оғирликда баҳоламоқдалар, боланинг саломатлиги яхши тикланмоқда, шу муносабат билан терговчи шифокорлар рухсати билан балоғатга етмаган болани сўроқ қилишни бошлади”, деб хабар бермоқда вилоят тергов қўмитаси.

7 ёшли бола унинг оиласига босқинчиликдан кейин омон қолган. Босқинчилик оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Қотилликда 30 ёшли ўзбекистонлик фуқаро айбланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш