Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 06:45 / 02.06.2015
3042
1 дақиқада ўқилади
Тулалик ўқувчи электр узатиш линияси таянчида селфи олиш пайтида ҳалок бўлди
Россиянинг Тула вилоятида 14 ёшли мактаб ўқувчиси юқори вольтли электр узатиш линияси таянчига чиқиб, мобиль телефонда селфи тарзида суратга тушмоқчи бўлганда ток уришидан ҳалок бўлди.
Ўсмирни баландда ток уриши натижасида у ерга қулаб, ҳалок бўлган.
Аввалроқ Рязань вилоятида 9-синф ўқувчиси селфи тарзида суратга тушиш пайтида темирйўл кўпригидан пастга қулаб, ҳалок бўлган. Москвада 21 ёшли қиз тўппончани бошига қўйиб селфига тушмоқчи бўлганда бехосдан ўзининг бошига ўқ узиб юборган.