Спорт | 11:41 / 02.06.2015
2611
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Россиядаги ЖЧ-2018 турнирини бойкот қилмайдиган бўлди

УЕФА президенти Мишель Платини ва ташкилотга аъзо терма жамоалар Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилмайдиган бўлди.

Шунингдек Платини Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ҳам иштирок этадиган бошқа бирор мусобақа ташкил қилишни ҳам кўзламаяпти. Платини фақат ФИФА вице президенти сифатида фаолиятини давом эттирмаслигини айтган. Франциялик мутасадди ФИФА ижро қўмитасини бойкот қилишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФАдаги коррупция билан боғлиқ машмашалардан сўнг ФИФА ва УЕФА ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб кетган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш